date

Элмас: Клубга ҳар қандай ҳолатда хизмат қиламан


“Наполи” Туриннинг “Ювентус” жамоасини мағлубиятга учратаб, 14-турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалининг етакчилигини қайтариб олди. Клубнинг македониялик ҳимоячиси Элиф Элмас ўйиннинг муваффақиятли якунлари ҳақида фикр билдириб, жамоасига ва бош мураббийга ҳар қандай ҳолатда хизмат қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

“Мен майдонда ҳамма нарсани қила оламан. Бу вазиятга боғлиқ.

Бугун ярим ҳимояда ўйнадим ва жамоага ёрдам берган кўринаман. Биз ўйинга тайёргарлик кўрганимизда, рақибдан ҳужумчининг иштирокини кутган эдик, аммо уларнинг марказий ҳужумчининг йўқлиги биз учун кутилмаган ҳолат бўлмади.

Биз бу ғалабага лойиқ эдик”, – деди Элмас calcionapoli1926.it сайтига берган интервьюсида. А Сериянинг 15-турида “Наполи” “Удинезе” билан беллашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элмас: Клубга ҳар қандай ҳолатда хизмат қиламан