
Киевнинг "Динамо" ва "Милан" жамоаларининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Украина Футбол Ассоциацияси раҳбари лавозимини эгаллаб турган Андрей Шевченко Жаҳон чемпионати-2026 финал босқичи қуръаси натижалари бўйича фикр билдирди. "Бизнинг асосий мақсадимиз - Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш.
Айнан шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Гуруҳимизга келсак, рақиблар жуда кучли, аммо биринчи навбатдаги вазифамиз - Жаҳон чемпионатига чиқишдир", - деди УАФ раҳбари "Суспільне.Медиа"га берган интервьюсида.
Агар Украина терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олса, Тунис, Япония ва Нидерландия миллий жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди. Турнир Шимолий Америкада бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.