
“Ливерпул” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салах бош мураббий Арне Слот қўл остида ўйнаш ниятида эмас. 33 ёшли футболчи шанба куни “Лидс”га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюсида голландиялик мураббий билан муносабатлари кескин ёмонлашганини маълум қилди.
BBC хабарича, футболчи ва мураббий ўртасидаги келишмовчилик анча жиддий бўлиб, мисрлик футболчи Слот “Ливерпул” бошқарувида экан, ўз келажагини жамоада кўрмаяпти. Клуб раҳбарияти масалани қандай ҳал қилишни ҳали маълум қилмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, “қизиллар” раҳбарияти мазкур зиддиятда тўлиқ Арне Слотни қўллаб-қувватлаяпти. Катта эҳтимол билан Муҳаммад Салах “Интер” ва “Брайтон”га қарши бўладиган кейинги учрашувларни ўтказиб юборади ва Африка Кубогига йўл олади.
Кейин эса вазият қандай бўлиши ҳозирча номаълум. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.