Россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси имкониятини паст баҳолади

2 дақиқа ўқиш12.4K
Россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси имкониятини паст баҳолади

2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика саҳналарда намоён этадиган йирик футбол анжумани — Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди ва унда иштирок этувчи 48 та терма жамоа расман гуруҳларга ажратилди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда мураккаб рақиблар билан бир гуруҳга тушди.

Ўзбекистон жамоасига Криштиану Роналду бошчилик қилаётган Португалия ҳамда Хамес Родригес етакчилигидаги Колумбия терма жамоаси рақиблик қилиши белгиланди. “К” гуруҳининг сўнгги қатнашчиси эса Конго Демократик Республикаси, Янги Каледония ёки Ямайкадан бири бўлади — плей-офф ғолиби орқали аниқланади.

Қуръа якунланганидан сўнг футбол мутахассислари мундиалга йўл олган жамоаларнинг имкониятларини таҳлил қила бошлади. Италиянинг “Фоджа”, “Болонья” клубларида тўп сурган ва Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси бўлган Игорь Коливанов ўз фикрларини билдириб, ўзбекистонлик футбол мухлисларининг эътиборини тортди.

Коливановнинг сўзларига кўра, ушбу чемпионатнинг ўзига хос жиҳати — ҳар бир гуруҳда икки фаворит ва бир нечта ўрта имкониятли жамоаларнинг жамланишидир. Умумий мақсад — мундиалга кўпроқ терма жамоаларни жалб қилиш ва рақобатни кенгайтириш.

Мутахассис фикрича, қизиқарли ва кескин беллашувлар гуруҳ босқичидан кўра плей-офф ўйинларида кўпроқ кузатилади. Аммо баъзи гуруҳларда кутилмаган натижалар, сюрпризлар бўлиши эҳтимоли ҳам юқори.

Ўзбекистоннинг имкониятлари ҳақида сўз кетганда, Коливанов жуда эҳтиёткор ва реал баҳолашни танлади:

“Менинг фикримча, Ўзбекистон ҳозирча жиддий даъво қила оладиган даражада эмас. Шунингдек, улардан сенсация кутилишини ҳам тасаввур қилмайман. Албатта, ўзбеклар жанговар ва курашчан жамоа, улар майдонда борини беради. Аммо Португалия ва Колумбиянинг классини ҳисобдан чиқариб бўлмайди”, — деди у.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги биринчи жаҳон чемпионати баҳсини 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. Бу учрашув нафақат ишқибозлар, балки жаҳон футболи таҳлилчилари учун ҳам қизиқарли дуэль бўлиши кутилмоқда.

Мухлислар энг сабрсизлик билан кутган Португалияга қарши беллашув эса 23 июнда бўлиб ўтади. “К” гуруҳидаги ҳал қилувчи сўнгги ўйин — 27 июнда плей-офф саралашидан муваффақиятли ўтган рақибга қарши ўтказилади ва айнан шу учрашув гуруҳ тақдирини белгилаши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бу мундиал — тарихий имкон, қийин синов ва ўз сўзини айтиш учун катта имконият. Мухлислар эса жамоадан янги руҳ, янги характер ва янги саҳифалар кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?