date

Салахнинг келажаги ҳали номаълум


ОАВда Муҳаммад Салахнинг “Ливерпул” таркибидан Чемпионлар лигасидаги “Интер”га қарши ўйинда иштирок этмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бироқ, 33 ёшли мисрлик футболчи душанба куни жамоанинг машғулотларида қатнашгани хабар қилинди.

Sky Sports нашрининг маълумотига кўра, Салахнинг келгуси тақдири борасида якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Аммо манба Салахнинг жамоа билан бирга Италияга йўл олиши даргумон эканини таъкидлайди.

Шу ҳафта охирида Муҳаммад Салах бир қатор кескин баёнотлар берган эди. Мисрлик футболчи жамоанинг асосий таркибига қўшилмаётганидан норози эканлигини очиқчасига билдирган.

У жорий мавсумнинг қишки трансфер ойнасиданоқ “Ливерпул”ни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салахнинг келажаги ҳали номаълум