
А Сериянинг 14-турида "Милан" сафарда "Торино"ни драматик тарзда мағлубиятга учратди. Ўйин жуда муваффақиятсиз бошланганига қарамай, "Милан" натижани ўз фойдасига ўзгартира олди.
Жамоа француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабио 29 метрдан берган кучли зарба билан рақиб дарвозабонини ҳайратда қолдирди. Бу гол "Милан"нинг сўнгги 10 йилдаги А Серияда энг узоқ масофадан урилган голи бўлди.
Бунгача "Милан" сафида япон футболчиси Кейсуке Ҳонда 2016-йил 14-феврал куни "Женоа"га қарши ўйинда 30 метрдан гол урган эди. Кейинги турда "Милан" ўз майдонида "Сассуоло" жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Ўйин 14-декабр куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.