
Собиқ югославия ва Черногория терма жамоаси ҳужумчиси, шунингдек, "Милан" клуби собиқ футболчиси Деян Савичевичнинг фикрича, "Милан" келаси ёзда "Ювентус"да тўп сураётган сербиялик ҳужумчи Душан Влаховични қўлга киритиши керак. Ҳозирда футболчининг "Ювентус"даги ҳолати унчалик қулай эмас.
"Милан"га Влахович керак. Аммо ҳозир эмас, чунки у яқинда жароҳат олди.
Қишки трансферлар вақтида бундай ўзгаришлар яхши натижа бермаслиги мумкин. Аммо ёзда бу ўринли бўлади.
"Милан"га дарҳол ўз ўйинини кўрсата оладиган футболчи зарур", — дейди Савичевич "Пианета Милан" нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович 2022-йилнинг январ ойида "Ювентус" сафига қўшилган эди.
Бунгача у "Фиорентина" таркибида муваффақиятли ўйин кўрсатган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.