date

Бавария Спортинг устидан ғалаба билан етакчига айланди


Бавария ва Спортинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турада куч синашди. Учрашувда Бавария 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.

Ўйин давомида кўплаб қизиқарли вазиятлар юзага келди. Биринчи бўлимда Серш Гнабри ҳужумда фаол бўлиб, бир неча марта гол уришга яқин келди.

Аммо унинг уринишлари муваффақиятли якунланмади. Ҳарри Кейн ҳам бир неча бор Спортинг дарвозасига хавф туғдирди, лекин унинг зарбалари гол билан тугамади.

Иккинчи бўлимда Спортинг кутилмаганда ҳисобни очди. 54-дақиқада Жоау Симўэш Иван Фреснеда учун узатма берди, аммо Бавария ҳимоячиси Йозуа Киммихнинг хатоси сабабли тўп ўз дарвозасига кириб кетди.

Бавария бунга жавобан тезкор ўйин намойиш этди. 65-дақиқада Серш Гнабри бурчак зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.

69-дақиқада Леннарт Карл Баварияни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 77-дақиқасида Жонатан Та Бавария учун учинчи голни уриб, якуний ҳисобни белгилади.

Бу ғалаба Баварияга 15 очко тўплаш имконини берди ва улар Арсенал билан биринчи ўринни бўлишиб туришмоқда. Спортинг эса 10 очко билан саккизинчи ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария Спортинг устидан ғалаба билан етакчига айланди