Монтоливо Аллегри ҳақида юқори фикр билдирди

Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси ва сардори Рикардо Монтоливо Массимилиано Аллегри бошчилигидаги жамоанинг ҳозирги муваффақиятларини изоҳлади. "Аллегри жуда яхши мураббий, бу "Торино"га қарши ўйинда ҳам яққол кўриниб турди.
У ўзгаришлар киритиб, ўйиннинг характерини дарҳол ўзгартирди ва аниқланган камчиликларни бартараф этди. Шунингдек, менга унинг ҳаттоки ишлар яхши кетмаёган пайтда ҳам хотиржамлигини сақлаши жуда ёқади", – дейди Монтоливо pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Торино" устидан қозонилган ғалаба "Милан"га Италиянинг А Серияси турнир жадвалида етакчиликни қайтараб олиш имконини берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг