
Италиялик футбол юлдузи Марио Балотелли ўзининг ҳозирги фаолияти ҳақида гапирди. Унинг айтишича, у ҳанузгача Серия А клубидан таклиф кутмоқда.
"Мен Брешия шаҳридаги маҳаллий жамоа билан шуғулланмоқдаман. Серия Адан таклиф кутишда давом этяпман.
Ҳозирча бундай таклиф бўлмади. Футболни тарк этиш ниятим йўқ, бундай ҳиссиёт ҳали пайдо бўлмаган.
Ҳозир мен камдан-кам ҳолларда футбол кўраман, лекин менга шундай туюляптики, футбол олдингига қараганда жисмонийроқ, техник жиҳатдан эса заифлашган," – деди Балотелли "Pianetamilan.it" нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли илгари "Интер", "Милан", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоаларида фаолият олиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.