date

Давид Алаба мавсум охирида "Реал"ни тарк этади

Давид Алаба мавсум охирида "Реал"ни тарк этади
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Давид Алаба жорий мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбаларига кўра, 33 ёшли австриялик футболчи клуб билан 2026-йил июн ойида муддати тугайдиган шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти. Алаба 2021-йилда "Реал" сафига қўшилган.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда атиги тўртта ўйинда майдонга тушган ва самарали ҳаракатлар қайд этмаган. Ҳозирда ҳимоячи жароҳатидан тикланиш жараёнида.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Алабанинг бозор қиймати тўрт миллион еврогa тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Давид Алаба мавсум охирида "Реал"ни тарк этади