
"Аякс" клубини қабул қилган "Қарабоғ" жамоаси ўз майдонида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг дастлабки 75 дақиқасида мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда бўлишига қарамай, ўйин охирида тўрт марта гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради.
"Қарабоғ" ҳимояси марказидаги хатолар, дарвозабон Матеуш Кохалскининг суст ўйини, Леандро Андраде ва Абдулла Зубирнинг заиф ҳаракатлари жамоанинг умумий натижасига салбий таъсир кўрсатди. Бироқ жамоада ёрқин ўйин намойиш қилган футболчилар ҳам бор эди.
Колумбиялик ҳужумчи Камило Дуран 80 дақиқа давомида "Аякс" мудофаасини босим остида ушлаб турди, ўйиннинг 10-дақиқасида гол уриб, ҳисобни очди ва бир нечта хавфли вазият яратди. Ҳимоячи Матеус Силва эса ўз ҳимоявий вазифаларидан ташқари, гол урди ва бир нечта стандарт вазиятларни олиб келди.
Аммо ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида чап қанот ҳимоячиси Элвин Жафарқулиев танланди, у ҳар икки голга ассистентлик қилиб, жамоанинг ҳужумларини ташкил этди. Жафарқулиевнинг аниқ узатмаси ва фаоллиги "Қарабоғ"нинг ўйиндаги энг ёрқин дақиқаларига сабаб бўлди."
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.