date

Поль Погба туялар пойгасига сармоя киритди

Поль Погба туялар пойгасига сармоя киритди
Франциялик футболчи Поль Погба туяларга бўлган қизиқишини ошкор қилди. Унинг айтишича, туя спорти, хусусан, Яқин Шарқда машҳур бўлган туялар пойгаси уни ўзига жалб қилган.

Шу сабабли, Погба ушбу соҳада сармоя киритишга қарор қилган. Поль Погба Саудия Арабистонидаги "Ал-Хабуб" жамоасининг ҳам акциядори, ҳам элчиси бўлган.

Футболчининг сўзларига кўра, у сўнгги икки йил давомида ушбу минтақада кўп вақт ўтказган ва шу давр мобайнида туялар ва маҳаллий этник маданиятга бўлган қизиқиши ортган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Поль Погба "Монако" клуби сафида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Поль Погба туялар пойгасига сармоя киритди