
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг олтинчи турида Испаниянинг Бильбао шаҳри вакили "Атлетик" Франциянинг "ПСЖ" жамоасига қарши ўз майдонида ўйнади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ушбу ўйиндан сўнг Испания клуби дарвозабони Унай Симон ўз фикрларини билдирди.
"Бундай ўйинларда жамоа энергия тўплайди. Ҳозирда "Атлетик" яхши ҳолатда.
Биз ушбу темпни кейинги учрашувларда ҳам сақлаб қолишимиз керак. Жамоа фақат олдинга ҳаракат қилиши лозим", – деди футболчи УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
Ўтказилган олти турдан сўнг, Басклар клуби беш очко тўплаб, Чемпионлар лигаси умумий босқичида 28-ўринда бормоқда. "ПСЖ" эса 13 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.