
Хаби Алонсога босим кучаймоқда, айниқса "Манчестер Сити"га Чемпионлар Лигаси доирасида 1:2 ҳисобига ютқазганидан сўнг. Матбуотда Мадрид клуби бош мураббийини яқин ҳафталарда ишдан бўшатмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ жамоа натижалари яхшиланмаса, "Реал" раҳбарияти бундай қарорга келиши мумкин.
Сўнгги кунларда "Реал" клубини Юрген Клопп билан боғлашмоқда. The Sun нашри Defensa Centralга асосланиб, Клоппнинг "Ред Булл" клуби билан шартномасида махсус банд борлигини маълум қилди.
Бу бандга кўра, агар кучли клубдан таклиф тушса, Клопп жамоани тарк этиши мумкин. Табиийки, "Реал" бу рўйхатга киради.
Агар мазкур хабарлар ҳақиқат бўлса, Мадрид клуби Юрген Клоппни ҳеч қандай компенсациясиз таклиф қилиш имкониятига эга бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.