
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда футболчи L’Equipe нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.
"Ким Жаҳон чемпионатида ўйнамоқчи эмас? Ҳамма бундай турнирда қатнашишни хоҳлайди.
Мен футболни ва мусобақаларни севаман. Агар мендан Жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайманми, деб сўрашса, "йўқ" десам, бу ёлғон бўлади.
Агар чақиришса, мен келаман ва ўйнайман", – деди Бензема. Карим Бензема сўнгги марта Франция терма жамоаси сафида 2022-йилнинг ёзида майдонга тушган эди.
2026-йилги Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия ва қитъалараро плей-офф ғолибларидан бири билан ўйнайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.