
Манчестер Сити ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳолланд 2026-йилги Жаҳон чемпионати давомида Норвегия мадҳияси янграганда ҳис-туйғуларини яшира олмаслиги мумкинлигини тан олди. Норвегия терма жамоаси тарихда илк бор 1998-йилдан сўнг Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди.
Шунингдек, 1994-йил АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ҳолланднинг отаси Алф-Инге Норвегия терма жамоаси таркибида иштирок этган эди. "Отам 1994-йилги Жаҳон чемпионатида АҚШда ўйнаган эди.
Шунинг учун бу ерга келиб, ўйнаш имкониятига эга бўлиш айни ҳақиқатда ўзгача бир туйғу. Эҳтимол, мадҳиялар янграганда йиғлаб юборурман", деди Ҳолланд CBS Sportsга берган интервьюсида.
Норвегия терма жамоаси саралаш босқичида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўл олди. Таъкидлаш жоизки, бу мусобақа илк бор уч давлат - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади ва унда 48 та жамоа иштирок этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.