date

Нико Ковач: Дортмунд клуби натижадан норози


Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Нико Ковач Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

"Биз жуда ҳам хафа бўлдик. Учрашувда устунликни сақлаб қолиш ва ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олмадик.

Ўтказиб юборилган голларда хатоларга йўл қўйдик. Умуман олганда, бу ўйин биз учун муваффақиятсиз кечди", - дейди Ковач УЕФА матбуот хизмати орқали.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичида олти турдан кейин Дортмунднинг "Боруссия" клуби 11 очко тўплаб, мусобақа жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нико Ковач: Дортмунд клуби натижадан норози