date

Эмре Жан уч турк клуби эътиборида


Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан турк гранд клублари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Sportbild журналистларининг хабарига кўра, 31 ёшли немис футболчисига Истанбулнинг "Фенербахче", "Бешиктош" ва "Галатасарай" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ футболчининг ўзи келажагини Дортмундда кўраётганини маълум қилган. "Аралар" раҳбарияти Эмре Жанга бир йиллик янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Амалдаги шартнома муддати келаси ёзда якунланади. Жорий мавсумда Германия чемпионатида Эмре Жан икки ўйинда иштирок этиб, 11 метрлик зарбадан бир гол уришга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмре Жан уч турк клуби эътиборида