date

ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье сафга қайтди


Парижнинг "ПСЖ" клуби дарвозабони Люка Шевалье жароҳатдан сўнг машғулотларга қайтди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Луис Энрике маълум қилди.

"Шевалье кичик жароҳат олган эди. Ҳозир эса у сафга қайтди ва бугун одатдагидек машғулотларда қатнашмоқда", – дейди Энрике RMC Sport билан суҳбатда.

Сўнгги икки ўйинда Матвей Сафонов "ПСЖ" асосий таркибида майдонга тушди. У биринчи бўлиб Лига 1 доирасида "Ренн"га қарши учрашувда (5:0) дарвозани қўриқлади, кейин эса Чемпионлар лигаси ўйинида сафарда "Атлетик Бильбао"га қарши (0:0) майдонга чиқди.

Бу ўйинлар ушбу мавсумда Сафоновнинг "ПСЖ" сафида биринчи чиқишлари бўлди. Бунгача эса парижликлар дарвозасини фақат Шевалье ҳимоя қилган.

Луис Энрике Сафонов ҳақида шундай фикр билдирган: "Бизда учта юқори даражадаги дарвозабон бор."
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье сафга қайтди