date

Кварацхелия Сафоновнинг ўйинини юқори баҳолади


Грузиялик вингер Хвича Кварацхелия Парижнинг "ПСЖ" клуби дарвозабони Матвей Сафоновнинг УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи олтинчи турада "Атлетик Бильбао"га қарши кечган ўйиндаги ҳаракатларини юқори баҳолади. Ушбу ўйин 0:0 ҳисобига якунланди.

"Матвей жуда яхши ўйнади. Иккала ўйинда ҳам энг юқори савияда ҳаракат қилди, ажойиб сейвларни амалга оширди", — деди Кварацхелия Окко телеканали эфирида.

Шунингдек, ўтган ҳафта охирида Сафонов Лига 1 доирасида "Ренн" клубига қарши ўйинда майдонга тушди. Ушбу ўйинда "ПСЖ" 5:0 ҳисобига йирик ғалабага эришди.

Кейинги ўйинида Луис Энрике шогирдлари Чемпионлар лигаси доирасида Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кварацхелия Сафоновнинг ўйинини юқори баҳолади