
Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар Лигаси доирасида навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига қарши кечган учрашувда "канонирлар" 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ғалабани таъминлаган голлардан иккитасини Нони Мадуэке киритиб, дублга эришди. Якуний гол эса Габриэл Мартинелли ҳисобига ёзилди.
Опта статистикасига кўра, "Арсенал" Чемпионлар Лигасининг илк олти ўйинида кетма-кет ғалаба қозонган учинчи инглиз клуби бўлди. Бунгача бундай натижага "Ливерпул" (икки марта) ва "Манчестер Сити" эришган эди.
Микел Артета бошчилигидаги жамоа 18 очко тўплаган ҳолда умумий босқич жадвалининг юқори поғонасини эгаллаб турибди. Энди "Арсенал" Италия клуби "Интер" ва Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоалари билан беллашиши лозим.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.