
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг Реал жамоасига қарши ўйинда ўзини кўрсатган Ник О'Райли ҳақида фикр билдирди. 20 ёшли футболчи ушбу учрашувда гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
О'Райли ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. "Ник жуда яхши ўйнади.
Ҳозир у Англия терма жамоасининг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлишга яқин. У ақл бовар қилмас тезликка эга ва жуда ақлли футболчи.
Албатта, баъзан хатолар бўлади, аммо у ҳаракат қилмоқда ва бу ажойиб натижа бермоқда," – деди Гвардиола ўйиндан кейинги интервьюсида. Манчестер Сити таркибида иккинчи голни Эрлинг Холанд пенальтини амалга ошириб урди.
Реал жамоаси сафида эса Родриго битта гол билан жавоб қайтарди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.