Дэвис кубогида Денис Истомин терма жамоага биринчи очкони келтирди

  • 04 февраль 2017, 08:27
  • 3 825
  • Спорт
  • Дэвис кубогида Денис Истомин терма жамоага биринчи очкони келтирди

    Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубогининг Осиё ва Океания минтақасида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея термаси билан учрашди. Ўзбекистонликларнинг икки энг кучли теннисчиси Санжар Файзиев ва Денис Истомин кортга чиқишди, деб ёзади Спутник нашри.

    Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев Хён Чон билан куч синашди. Беш сет давом этган ўйинда Файзиев 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Australian open-2017да жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда турнирдан чиқариб юборган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса мезбонларнинг Дук Хи Ли исмли теннисчисига қарши кортга тушди ва 4:6, 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб Ўзбекистон терма жамоасига биринчи очкони келтирди. Эртага жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади. 5 февраль куни ўтказиладиган яккалик баҳслари билан Жанубий Корея — Ўзбекистон ўйини ғолиби аниқланади.

    Read more: http://sputniknews-uz.com/sport/20170203/4739943/dehvis-kubogida-denis-istomin-terma-zhamoaga-birinchi-ochkoni-keltirdi.html

    » » Дэвис кубогида Денис Истомин терма жамоага биринчи очкони келтирди