date

Антонио Рюдигерга "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда

Антонио Рюдигерга "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда
Германия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, турк клуби "Галатасарой" юлдуз футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда. Антонио Рюдигер музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини билдирган.

32 ёшли немис футболчисининг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амалда бўлади. Тажрибали ҳимоячининг трансфер бозоридаги нархи 12 миллион еврoни ташкил этади.

Жорий мавсумда Рюдигер "Реал Мадрид" таркибида атиги учта ўйинда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонио Рюдигерга "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда