date

Радимов: Головин Монакода қолиши керак


Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси собиқ футболчиси Владислав Радимов Россия терма жамоаси ва "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг келажаги ҳақида фикр билдирди. "Головинга ҳеч нарсани алмаштиришнинг ҳожати йўқ.

Монакода яшаб, "Монако"да ўйнашда давом эт. У аллақачон шартномасини янгилаган ва ҳимояланган.

Менимча, бу мавзуга бошқа гапиришга ҳожат йўқ", – деди Радимов Fonbet YouTube канали учун берган изоҳида. Александр Головин 2018-йилдан буён "Монако" сафида тўп суриб келмоқда.

Унинг клуб билан амал қилувчи шартномаси 2029-йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Франция чемпионатининг 15-туридан сўнг "Монако" 23 очко тўплаб, турнир жадвалида еттинчи поғонада жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Радимов: Головин Монакода қолиши керак