
Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтишга розилик берди. Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.
Журналист Санти Аунанинг маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» Упамекано билан келажакдаги трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган. Кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, 27 ёшли ҳимоячи июль ойида эркин агент сифатида Испания гранди сафини тўлдиради.
«Реал» вакиллари Упамекано қўйган барча талабларни бажаришга тайёрлигини билдирган. Манбага кўра, айнан шу талаблар «Бавария» томонини қониқтирмаган.
Ҳимоячи 2021 йилдан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.