
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн келажаги борасидаги миш-мишларга қарамай, эътиборини ҳозирги жамоасига қаратганини айтди. Жорий мавсумда франциялик футболчи «матрасчилар»нинг асосий таркибидан тез-тез жой ололмаяпти.
ОАВда эса 34 ёшли ҳужумчининг яқин орада МЛСга йўл олиши мумкинлиги ҳақида узоқ вақтдан бери гап-сўзлар юради. Гризманндан келажаги ҳақида сўралганда у қисқа жавоб берди: «Менинг келажагим?
Атлетико билан чемпионлик», дея унинг сўзларини Atletico Universe келтирди. Ушбу мавсумда Гризманн Диего Симеоне жамоаси сафида 23 ўйинда 6 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Тажрибали футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.