Карим Бензема «Лион»га қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди

«Олтин тўп» соҳиби, франциялик ҳужумчи Карим Бензема фаолиятини бошлаган «Лион» клубига қайтишга тайёрми-йўқлиги борасида фикр билдирди. «Аниқ айтиш қийин: қайтишим мумкинми, йўқми.
Футболда олдиндан режа қилиб бўлмайди. Эҳтимол, ҳаммасини қандай бўлса шундай қолдирган маъқул.
«Лион»га бошқа ролда ёрдам беришим ҳам мумкин, аммо жамоа сафида ўйнаш масаласини билмайман», — дея 37 ёшли ҳужумчининг сўзларини L’Equipe нашри келтирди. Бензема «Лион» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бенземанинг клуб билан тузган шартномаси келаси йил июн ойи охирида якунланади.
Унинг бозор қиймати 7 миллион еврога баҳоланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Футболда олдиндан режа қилиб бўлмайди. Эҳтимол, ҳаммасини қандай бўлса шундай қолдирган маъқул.

Изоҳлар 0
…