date

ПСЖ Қитъалароро кубок финали учун таркибини эълон қилди


ПСЖ ФИФА Қитъалароро кубоги финал учрашуви учун Доҳага йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ушбу баҳсга 22 нафар футболчини жалб этишни режалаштирган.

Таркиб қуйидагича: Бералдо, Маркинос, Забарний, Кваратсхелия, Руис, Рамош, Дембеле, Дуе, Витинья, Кан-Ин, Люка Эрнандес, Меюлю, Мендеш, Баркола, Шевалье, Заир-Эмери, Сафонов, Нджанту, Мбайе, Пачо, Невеш, Марин. Шу тариқа, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳам Доҳага борадиганлар рўйхатидан жой олди.

Қитъалароро кубок финали чоршанба куни, 17 декабрда бўлиб ўтади. Кубок учун ПСЖ ва «Фламенго» жамоалари баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Қитъалароро кубок финали учун таркибини эълон қилди