
“Зенит”нинг собиқ менежери Оресте Чинквини Италия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, “скуадра адзурра” учун мундиал йўлланмаси сари йўл осон кечмайди.
“Умид қиламанки, терма жамоамиз навбатдаги жаҳон чемпионатига йўл олади. Акс ҳолда бу Италия футболига ҳисоб-китобсиз даражада катта таъсир кўрсатади”, — дея Чинквинининг сўзларини “Советский спорт” нашри келтиради.
Маълумот учун, стык ўйинларидан муваффақиятли ўтиб турнирнинг финал босқичига чиққан тақдирда, Италия Канада, Қатар ва Швейцария билан бир гуруҳдан жой олади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.