
Ла Лига 16-тури учрашувида «Сельта» ўз майдонида «Атлетик»ни 2:0 ҳисобида енгди. Мезбонлар асосан мудофаада ҳаракат қилди, бироқ дарвозага йўллаган атиги уч зарбанинг иккитаси голга айланди.
Биринчи бўлим sust кечганидан сўнг, танаффусдан кейин «Сельта» тезда натижани ўзгартирди. 48-дақиқада Хави Руэданинг қанотдан узатмасини Виллиот Сведберг аниқ бош зарбаси билан якунлади — 1:0.
Орадан саккиз дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳимоячиси Даниэль Вивиан қўпол хатога йўл қўйди ва вазиятдан фойдаланган Жонс Эль-Абделлауи дарвозабон устидан ошириб тепиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. «Атлетик» тез орада пенальтидан гол уриш имконига эга бўлди, аммо Нико Уильямс 11 метрлик зарбада дарвозабонни алдaб ўта олмади.
Меҳмонлар яна бир вазиятда ҳам омадга кулиб боқмади: Урко Исета йўллаган зарба устунга тегди. Ушбу ғалабадан сўнг «Сельта» турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди.
«Атлетик» эса ундан бир очко олдинда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.