date

Дортмунднинг «Боруссия»си камайиб «Фрайбург» устидан ғалабани бой берди


Бундеслиганинг 14-турида «Фрайбург» ва Дортмунднинг «Боруссия»си ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда ҳар икки жамоа ҳам ғалабани илиб кетиш учун етарлича имкониятлар яратди.

31-дақиқада дортмундликлар ҳисобни очди: Рами Бенсебаини Ян Коутунинг узатмасини аниқ якунлаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. 53-дақиқада «Боруссия» қийин аҳволга тушиб қолди.

Жоб Беллингем Филипп Тройга орқадан қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган «Фрайбург» босимни кучайтирди ва 75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди: Лукас Хёлер «қайчи» услубидаги зарбаси билан гол урди — 1:1.

Ўйин сўнгида мезбонлар бурчак тўпидан кейин яна хавфли вазият яратди: Маттиас Гинтер бош билан дарвозабонни енга олмади, Максимилиан Эггештайн тўпни тўрга йўллади, бироқ офсайд қайд этилгани сабабли гол бекор қилинди. Турнир жадвалида Дортмунднинг «Боруссия»си иккинчи ўриндаги «РБ Лейпциг»га очколар бўйича етиб олди.

Жамоанинг «Бавария»дан ортда қолиши саккиз очкони ташкил этади. «Фрайбург» эса 9-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дортмунднинг «Боруссия»си камайиб «Фрайбург» устидан ғалабани бой берди