
Бавария Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Мюнхен клуби франциялик ҳимоячини келаси ёзда эркин агент сифатида йўқотиб қўйиш хавфи остида.
ОАВдаги миш-мишларга кўра, Мадриднинг Реал клуби Упамеканонинг Баварияни қониқтирмаган талабларини бажаришга тайёр. Клубнинг спорт бўлими раҳбари Макс Эберль музокаралар атрофидаги турли гап-сўзларни рад этди.
Унинг таъкидлашича, таклиф рад этилгани, таҳдид ва ультиматумлар ҳақидаги даъволар асоссиз. Эберль SPORT1 билан суҳбатда музокаралар яхши ўтаётганини, келишувни йил якунигача расмийлаштиришни исташларини, бироқ буни ваъда қила олмаслигини айтди.
Шунингдек, у оптимистик кайфиятда эканини ва битимни тезроқ якунлаш ниятлари қатъийлигини билдирди. Якшанба куни Венсан Компани бошқарувидаги жамоа Бундеслигадаги уй учрашувида Майнц билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.