
Италиянинг бир қатор клубларида, жумладан Кьево, Аталанта ва Виченцада тўп сурган собиқ футболчи Симоне Тирибокки Милан сафида Лука Модричнинг ўйинини юксак баҳолади. Хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Мадриднинг Реал клубини тарк этиб, болалигидан мухлислик қилган жамоасида ва ўзи учун қадрли бўлган Италия чемпионатида ўйнашни танлади.
Тирибоккининг таъкидлашича, жамоа Еврокубокларда иштирок этмайдиган мавсумда ўйинни Модрич атрофида қуриш жуда қизиқарли ечим ҳисобланади. У ҳафтасига бир ўйинда муносиб даражада ҳаракат қила олади.
Милан Европа турнирларида ҳам қатнашганида, вазият бироз бошқачароқ бўларди. Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич ҳозир 40 ёшда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.