date

Федерико Вальверде 19 ёшли Вальдепеняснинг дебютини олқишлади


Якшанба куни ҳимоячи Виктор Вальдепеняс Мадриднинг “Реал” клуби сафида илк бор майдонга тушди. 19 ёшли чап қанот ҳимоячисининг дебюти Ла Лига доирасида “Алавес”га қарши учрашувга тўғри келди.

Янги футболчи асосий таркибда ўйинни бошлади ва “қаймоқранглилар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Учрашувдан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ёш футболчининг ўйинини алоҳида таъкидлади.

“Вальдепенясни табриклайман, у дебютида аъло даражада ўйнади. Биз у учун жуда хурсандмиз ва академиядаги ёшлар асосий жамоада имконият олишда давом этишига умид қиламиз.

“Реал”да уларнинг дебютини кўриш ҳар доим ёқимли. Шубҳасиз, улар учун бу орзу.

Биз уларга зарур ёрдамни беришга доим тайёрмиз”, — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Universal. Виктор Вальдепеняснинг чиқишини Мадрид гранди бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам ижобий баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Федерико Вальверде 19 ёшли Вальдепеняснинг дебютини олқишлади