
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Венсан Компани 2025 йил якунларига кўра Белгияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда немис гранд-клубининг матбуот хизмати хабар берди.
"Бу мен учун катта шараф. Энг яхши мураббий мукофоти мен учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки уни аввал ҳам ажойиб мутахассислар қўлга киритган.
Энди мен ҳам шу тарихнинг бир қисмиман", — дея мутахассиснинг сўзларини клубнинг расмий сайти келтиради. Компани "Бавария"ни ўтган йили қабул қилиб олган ва у билан 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган шартнома имзоланган.
2024/2025 йилги мавсумда мюнхенликлар белгиялик мураббий бошчилигида Бундеслига чемпионига айланди ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.