
Россия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк Россиядаги фаолияти даврида қайси футболчилар билан ишлаш энг қулай бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Нидерландиялик мутахассис кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатишни тўғри деб билмаслигини таъкидлади.
Унинг айтишича, терма жамоанинг барча таркиби билан ишлашдан завқ олган. "Менга ҳамма билан ишлаш ёқарди!
Россия терма жамоасида маҳорати юқори, машғулотга муносабати аъло бўлган футболчилар бор эди", дея Хиддинкнинг сўзларини "Спорт-Экспресс" нашри келтиради. Хиддинк Россия терма жамоасини 2006 йилдан 2010 йилгача бошқарган.
Унинг қўл остида миллий жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижалардан бирига эришиб, Евро-2008 турнирида бронза медалларини қўлга киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.