
«Локомотив»нинг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин «Монако» сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг ўйинига баҳо берди. Мутахассис фикрича, Головин Европа футболининг талабларига жавоб беради.
Сёминнинг таъкидлашича, агар Саша «Монако»да ЦСКАдаги каби катта ҳажмдаги ишни, яъни майдондаги фаоллик ва самарадорликни кўрсатмай қўйса, дарҳол асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин. «Ҳозирча у жуда яхши», дея Сёминнинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтиради.
Головин 2018 йил ёзидан бери «Монако» сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028/2029 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.
Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.