date

Пау Кубарси 18 ёшида «Барселона»даги 100-ўйинини ўтказди


«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси жамоа сафидаги 100-ўйинини ўтказди. Ёш испаниялик Испания кубоги доирасида «Депортиво Гвадалахара»га қарши баҳсда танаффусдан сўнг захирадан майдонга тушиб, Марк Берналнинг ўрнини эгаллади.

Эътиборлиси, Кубарси «кўк-анорранглилар» либосида 100 ўйинлик маррага 18 ёшидаёқ етди. У келаси ой 19 ёшга тўлади.

Кубарсининг «Барселона»даги дебюти 2024 йил январь ойида Хави Эрнандес қўл остида бўлиб ўтган. Ўша учрашув ҳам Испания кубогида ўйналган ва рақиб «Унионистас» эди.

Ҳимоячи «Барселона» сафида ўйинларда ҳозирча 1 та гол урган ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пау Кубарси 18 ёшида «Барселона»даги 100-ўйинини ўтказди