
Сешанба куни ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар миллий терма жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари овоз бериши орқали аниқланди.
Мадриднинг Реал клуби ҳимоячиси, австриялик Давид Алаба ўз рейтингида биринчи ўринга жамоадоши Килиан Мбаппени қўйди. Иккинчи ва учинчи поғоналарга эса ПСЖ футболчилари Ашраф Ҳакими ҳамда Усмон Дембеле жойлаштирилди.
Йилнинг энг яхши мураббийи бўйича Алаба биринчи ўринни Ливерпуль бош мураббийи Арне Слотга, иккинчи ўринни Арсенал устози Микел Артетагa, учинчи ўринни эса Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга берди. Дарвозабонлар рўйхатида ҳам кутилмаган ҳолат кузатилмади: Алаба биринчи ўринга жамоадоши Тибо Куртуани, иккинчи ўринга Бавария посбони Мануэль Нойерни, учинчи ўринга эса Манчестер Сити дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани киритди.
Доннарумма аввал ПСЖ сафида ҳам тўп сурган. ФИФАнинг йилнинг энг яхши футболчиси соврини Усмон Дембелега насиб этди.
Мураббийлар йўналишида Луис Энрике, дарвозабонлар номинациясида эса Жанлуижи Доннарумма ғолиб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.