
Пари Сен-Жермен Иброҳим Мбайе шартномасида кўзда тутилган узайтириш бандини ишга туширди. 17 ёшли футболчи билан тузилган келишув аслида 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган эди, бироқ клуб уни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар берди. Ёш вингер ПСЖнинг асосий жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб улгурди.
Жорий мавсумда бош мураббий Луис Энрике уни 8 марта асосий таркибда майдонга туширган, яна 10 ҳолатда Мбайе захирадан ўйинга қўшилган. Transfermarkt портали 25 миллион евроға баҳолаётган Мбайе ПСЖ сафида 2 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у Сенегал терма жамоаси сафида ўтказган икки учрашувда 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.