
Бильбао “Атлетик” клуби ва Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон йил якунига кўра энг яхши футбол мураббийлари учлигини эълон қилди. Аввалроқ Қатарда FIFA The Best мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Симон рейтингида биринчи ўринга Франциянинг “ПСЖ” клубини бошқараётган ҳамюрти Луис Энрикени қўйди. Иккинчи поғонани Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микел Артета эгаллади.
Кучли учликни Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес якунлаб берди. Эслатиб ўтамиз, FIFA The Best мукофоти айнан Луис Энрикега насиб этди.
Ўтган мавсумда испаниялик мутахассис “ПСЖ” билан Франция 1-лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси, шунингдек, Франция Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.