date

Компани Ҳарри Кейннинг ўйинсиз тўпдаги меҳнатини ибрат қилди


Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи Венсан Компани футболчиларни мунтазам равишда Ҳарри Кейндан ўрнак олишга чақирмоқда. Англиялик ҳужумчи нафақат гол уришдаги самарадорлиги, балки тўпсиз ҳолатдаги фидойилиги, жамоа учун ишлаши билан ҳам ажралиб туради.

Мюнхен гранди бош мураббийи бошқа футболчиларга ҳам айнан шундай руҳият ва меҳнатни кўришни исташини эслатиб келади. “Мен буни барчангиздан кутаман.

Ҳозир ҳам, беш йилдан кейин ҳам”, — Sport Bild Компанининг сўзларини келтирди. Жорий мавсумда Ҳарри Кейн “Бавария” сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда 29 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Форвард 2023 йил ёзида мюнхенликлар сафига қўшилган, Венсан Компани эса бир йил ўтиб бош мураббий лавозимини эгаллаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Ҳарри Кейннинг ўйинсиз тўпдаги меҳнатини ибрат қилди