
СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Анзор Кавазашвили Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Россиялик голкипер Қитъаларо кубок финалида «Фламенго»га қарши учрашувда парижликлар сафида асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Кавазашвилининг таъкидлашича, дарвозабон позициясида кўп нарса жорий спорт формаси ва хатоларга йўл қўймасликка боғлиқ. Унинг фикрича, агар дарвозабон ўзига ишонч билан ҳаракат қилса ва ўйинда жиддий хатоларга йўл қўймаса, мураббийлар одатда унга ишонч билдиришда давом этади.
«Агар Сафонов тайёр бўлса ва жароҳат олган асосий дарвозабон Шевальедан яхшироқ ўйнса, у доимий равишда асосий таркибда қолади. Футболда шундай: агар сен ўйинни бузмасанг, нормал ҳаракат қилсанг, доим дарвозада турасан», — дея Кавазашвилидан иқтибос келтиради «Спорт-Экспресс».
Шу билан бирга, Кавазашвили Сафонов жамоада анча вақтдан бери бўлса-да, ҳануз шубҳасиз биринчи рақамга айланмаганини қайд этди. Унга кўра, агар россиялик дарвозабон рақобатчисидан даража жиҳатидан устун бўлганида, бошиданоқ асосий таркибда ўйнаган бўларди ва имконият кутиб ўтирмасди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.