date

The Guardian рейтинингда Роналду 51-ўринни эгаллади


The Guardian нашри ҳар йили дунёнинг 100 нафар энг яхши футболчиси рейтинги эълон қилади. 2025 йилги рўйхатда ҳозирча 41–100-ўринлар маълум бўлди.

Унга кўра, «Ал-Наср» ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 51-ўринга жойлаштирилди. Беш карра «Олтин тўп» соҳибининг ёнида «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих 50-ўринда, «Интер» футболчиси Ҳакан Чалҳаноғлу эса 52-ўринда қайд этилган.

Рейтингда португалиялик яна бир футболчи Бруну Фернандеш 55-поғонадан ўрин олди. «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг эса 60-ўринда кўрсатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Guardian рейтинингда Роналду 51-ўринни эгаллади