date

Александр Глеб Сафоновни ПСЖнинг асосий дарвозабони деб билдирди


«Барселона»нинг собиқ футболчиси Александр Глеб ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг «Фламенго»га қарши Қитъалараро кубок финалидаги ўйинини юқори баҳолади. Учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида россиялик посбон тўртта зарбани қайтаргани қайд этилди.

Глеб бу натижани Сафонов учун катта ютуқ, деб атади ва унинг маҳоратини алоҳида таъкидлади. Собиқ ярим ҳимоячи фикрича, Матвей аллақачон жиддий тоифадаги дарвозабон эканини исботлаб бўлган.

«Бу ақл бовар қилмас ютуқ! Баракалла!

Сафонов ажойиб дарвозабон. ПСЖ билан икки йилда олти соврин ютиш — таҳсинга лойиқ натижа», — дея Глебнинг сўзларини «Советский спорт» нашри келтиради.

Шу билан бирга, у Сафоновни захира дарвозабон сифатида кўриш тўғри эмаслигини айтди. Глебнинг таъкидлашича, Сафонов ўз савияси билан Европанинг энг кучли клубларидан бирида биринчи рақам мақомига тўлиқ мос келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Глеб Сафоновни ПСЖнинг асосий дарвозабони деб билдирди