Бавария Серж Гнабри билан янги шартнома бўйича келишди

Бавария Серж Гнабри билан янги шартнома бўйича келишди
Қисқача

Бавария Серж Гнабри билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича принсипиал келишувга эришди. 30 ёшли ҳужумчининг янги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Бонуслар фаоллашган тақдирда, Гнабри йилига тахминан 15–16 миллион евро маош олади. У жорий мавсумда 20 учрашувда 5 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Бавариянинг ҳужумчиси Серж Гнабри клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр. Футболчининг амалдаги битими келаси йил ўрталарида якунланади, бироқ у яқин вақт ичида янгиланиши кутилмоқда.

Bayern & Germany хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттириш шартлари бўйича принципиал келишувга эришган. 30 ёшли футболчи билан тузиладиган янги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.

Маълумотларга қараганда, Гнабри барча майдонидаги натижаларига боғлиқ бонуслар фаоллашган тақдирда йилига тахминан 15–16 миллион евро маош олади. Жорий мавсумда Венсан Компани жамоасида Гнабри 20 учрашувда 5 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар