
Краснодар клуби Интерконтинентал кубок-2025 финалида ПСЖ қўлга киритган ғалабага муносабат билдирди. Учрашувнинг асосий қаҳрамони жамоа академияси тарбияланувчиси, дарвозабон Матвей Сафонов бўлди.
Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида парижликлар Бразилиянинг Фламенго клуби билан асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пеналтилар сериясида эса ПСЖ устун келди.
Серияда Сафонов кетма-кет тўртта зарбани қайтарди ва амалда жамоасига чемпионликни таъминлади. Ҳал қилувчи сейвдан сўнг ПСЖ футболчилари Сафоновни қўлларига кўтариб, байрам қилишди.
Краснодар Сафоновни ҳиссиётли тарзда табриклаб, унинг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади. «Бу умуман қонунийми?
Клубимиз академияси битирувчисини франсуз клуби сафидаги олтинчи соврини билан табриклаймиз. Мотя — куч!» — дейилади хабарда.
Сафонов ПСЖ сафида бир ярим йил ичида олтита совринни қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.