
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Nike компанияси билан шартномасини узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда. Юлдуз футболчини Nike билан боғлаб турган амалдаги келишув келаётган ёзда якунига етади ва томонлар ҳамкорликни давом эттириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
RMC Sport хабарига кўра, Мбаппени Nike’дан “илиб кетиш”га бирданига икки бренд қизиқиш билдирган. Франция терма жамоаси сардори билан Adidas ва Under Armour ҳамкорлик қилишни истамоқда.
Nike эса Мбаппе билан шартномани узайтириш устида ишлаш билан бирга, “ПСЖ” ҳужумчиси Дезире Дуэ билан ҳам келишув имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда Килиан Мбаппе 23 ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.